Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада тиббиёт ходимлари калтакланди...ми?
12:45 / 2020-08-15

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида тиббиёт ходимларига тажовуз қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хўш, аслида нима бўлган эди?

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман "Катпут" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Бинокор кўчаси 5-уйга тез ёрдам ходимлари чақирувга асосан борган. Улар мазкур кўчанинг кириш қисмидаги йўл четида фуқаро М.Қ. фуқаро Б.М. билан тортишиб турганлиги сабабли уларни олдига тўхташиб, Б.М.га ёрдам бермоқчи бўлишган. Аммо М.Қ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳайдовчи Б.П. ва ҳамшира О.П.ларни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.