Фарғонада тезкор тадбир давомида гиёҳвандликнинг илдизи топилди
Гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятни ўта хавфли қилмишлар сирасига кириб, бошқа давлатлар каби Ўзбекистон учун ҳам бу муаммога кескин курашлар олиб борилади. Бу борада божхона органлари томонидан хам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятни ўта хавфли қилмишлар сирасига кириб, бошқа давлатлар каби Ўзбекистон учун ҳам бу муаммога кескин курашлар олиб борилади. Бу борада божхона органлари томонидан хам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан янги йилнинг илк кунларида “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига пиёда харакатланаётган фуқаро Р.Д божхона назоратидан ўтиш вақтида божхона ходимлари томонидан шубхага олиниб, ушбу шахсни шахсий кўрикдан ўтказилганда, эгнидаги камзулнинг ўнг ён чўнтагида бир дона 1000 сўмлик купюрага ўралган ўткир ҳидли, оч яшил рангли, оғирлиги 0,44 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалий ҳаракатлар олиб борилди. Натижада вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида Қўштепа тумани Сайилгоҳ кўчасида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Мнинг яшаш хонадони божхона хизмат ити ёрдамида холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги тандирхона ёнидаги ўтинлар орасида полипропилен қопнинг ичида ҳамда қора рангли целофан пакет ичига тўқ яшил рангли “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақланаётганлиги аниқланган.
Мазкур хонадондан ашёвий далил тариқасида олинган моддалар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси экспертиза хулосасига кўра, оғирлиги 132 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.