French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари якунланди
18:28 / 2020-09-11

Тест синовлари Фарғона вилоятидаги «Истиқлол» ҳамда «Нефтчи» стадионлари, Фарғона давлат университети спорт мажмуаси, Марғилон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Қўқон шаҳар ва Сўх туманидаги марказий ўйингоҳларда ўтказилди.

Мазкур стадионларда абитуриентлар учун 7 минг 170 та жой тайёрланди.

Имтиҳонлар вақтида барча абитуриентлар етарли миқдорда қадоқланган ичимлик суви, ручка, антисептик воситалар, тиббий қўлқоп ҳамда ниқоб билан таъминланди.

Олий ўқув юртларига ҳужжат топширган 122 минг 729 нафар абитуриентларнинг 117 минг 424 нафари тест синовларида иштирок этди. 5 минг 305 нафари турли сабабларга кўра қатнашмади. Шунингдек, 6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати ошганлиги учун тест синовларига киритилмади. 94 нафарида уяли телефон, қўлбола электрон қурилма ёки «шпаргалка» олиб кириш ҳолатлари аниқланиб, имтиҳондан четлаштирилди.

photo_2020-09-11_18-13-02.jpg