Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада мақом мактаби ташкил этилди
09:25 / 2020-10-08

Жорий ўқув йилидан ўқувчилар 5-6-синфлардан мақом хонандалиги ва созандалиги йўналишларига танлов асосида ўқишга қабул қилинди.


Юртимизда ўзбек мақом санъатининг ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш, унинг “олтин фонди”ни яратиш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мазкур йўналишда муайян ишлар олиб борилаётир. Ўтган йилда Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри ташкил этилди.

Фарғона шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида мақом мактаби ташкил этилди. Жорий ўқув йилидан ўқувчилар 5-6-синфлардан мақом хонандалиги ва созандалиги йўналишларига танлов асосида ўқишга қабул қилинди. Мақом сабоқларидан кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозлар дарс беради.

Айни пайтда мақом санъатига ихтисослашган мактаб-интернат қурилиши бошланган бўлиб, мактаб ўқувчилари учун умумий фанлар ўқув биноси ҳамда 150 ўринли ётоқхона ва ошхонани ўқув йилининг 2-чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.