Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада хотин-қизлар жиноятчилиги 30 фоизга камайди...ми
20:05 / 2019-09-27

2019 йил 14 июнда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор штатлари жорий этилди.


2019 йил 14 июнда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор штатлари жорий этилди.

Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳузурида ҳам хотин-қизлар масалалари бўйича алоҳида бўлим, шунингдек, шаҳар-туман ички ишлар органларида инспектор лавозими ташкил қилиниб, унга малакали ходималар жалб қилинди.

Мазкур бўлим томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, ёш оилалардаги ажримларнинг сабабларни аниқлаш, бартараф қилиш, аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминлаш каби масалаларда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида вилоятда “Аёллар йўл харита”си ишлаб чиқилган.

Йўл харитаси асосида жойларда хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари аниқланмоқда, имкон қадар жойида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ажрим ёқасига келиб қолган ва нотинч оилалар маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги “Яраштириш комиссияси” аъзолари иштирокида муҳокама этилиб, оилани сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда.

Олтиариқ тумани Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Абдуназаров турмуш ўртоғи О.Султонова билан оилавий келишмовчилик туфайли 2 йилдан буён бирга яшамас эди. Ўртада икки нафар фарзанд бўла туриб, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туман судига ажрашиш учун ариза берган бу оила вакилларини туман ИИБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Матлуба Камолованинг амалий саъй-ҳаракати билан яраштиришга эришилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази мутахассислари ва маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги яраштириш комиссияси аъзолари билан ҳамкорликда ўтказилган тушунтириш ишлари самара бериб, А.Абдуназаров судга берган аризасини қайтариб олди ва хотини билан яна бирга яшай бошлади.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар штати ташкил этилганидан буён вилоят бўйича 2 мингдан зиёд хонадондаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилиб чиқилди ва аниқланган 457 та муаммоларнинг 225 таси жойида бартараф этилди. Қолган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди. Таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда 1800 дан ортиқ турли мавзуларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида зарур маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.

Ана шундай тадбир Фарғона давлат университетида ҳам ўтказилди. Унда икки юз нафардан зиёд талаба-қизлар иштирок этди. Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан ташкил этилган тадбирда олима аёллар, шифокорлар, ҳуқуқшунослар ҳам қатнашиб, оила қуриш остонасида турган қизларга ўз маслаҳатларини берди. Ўтказилган бундай тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бериб, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 2018 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 35 фоизга камайишига эришилди.

photo5202169315422481201.jpg

Дилшода ЎРИНОВА,
Фарғона вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси бошлиғининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари,
капитан.