Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада фуқаронинг банк олдидаги қарзини ундириш осон кечмади
16:37 / 2020-05-15

“Асака банки” Фарғона филиали кейинги 6-8 ой давомида тадбиркор Р.Нишоновни юридик манзили тугул, ҳаттоки яшаш манзилидан ҳам топа олмай қолди.


Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор Р.Нишонов тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Асака банки” Фарғона филиалидан қарийб 1 миллиард сўм миқдорда кредит маблағларини олиб, дастлабки ойларда кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида тўлаб юради ва кейинчалик тўловларни тўхтатиб қўяди.

“Асака банки” Фарғона филиали кейинги 6-8 ой давомида тадбиркор Р.Нишоновни юридик манзили тугул, ҳаттоки яшаш манзилидан ҳам топа олмай қолди. Шу сабабли, банк Фарғона туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилди ва суднинг жорий йилнинг 13 январ санасидаги қарори билан якка тартибдаги тадбиркор Р.Нишоновдан банк фойдасига 800 миллион сўм асосий қарз, 196 миллион 728 минг сўм кредит фоизларини ундириш белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари мазкур суд қарори ижросини таъминлаш бўйича қонунда белгиланган барча зарур ҳаракатларни амалга оширдилар. Хусусан, унинг яшаш манзили кўздан кечирилди, кўчмас мулклари ва банкда унинг номига очилган ҳисоб рақамлар текширилди. Лекин, натижа бўлмади, Р.Нишонов ўз номига ҳаттоки транспорт воситасини ҳам расмийлаштирмаган бўлиб чиқди.

Шу сабабли банк судга мурожаат қилиб ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратишни сўради ва суд хусусий корхонага тегишли бўлган Фарғона шаҳар Саккокий кўчасида жойлашган умумий майдони 4869 кв.м бўлган ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш бино-иншоотларини хатланишини белгилаб берди ва шу тариқа қарз миқдори ундирилди.