Фарғонада бир неча раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилди
Қўмита раиси Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Давергеоедезкадастр қўмитаси Матбуот хизмати берган хабарда айтилишича, қўмита раиси Абдушукур Абдуллаев Фарғона вилоятида бир неча раҳбарлар ва ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
Қўмита раиси Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, туман (шаҳар) тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганликлари учун Данғара, Олтиариқ, Учкўприк туманлари, Марғилон ва Қувасой шаҳар филиал раҳбарлари ҳамда 3 нафар етакчи мутахассислар эгаллаб турган лавозимидан четлатилиб, яна бир нечта раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.