Фарғонада бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда
Вилоят сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайлов барча участкаларда карантин қоидаларига қатиян амал қилинган ҳолда олиб бориляпти.
Фарғона вилоятида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 627 нафар депутат сайланган. Бугунги кунга келиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашидан 3 нафар, туман, шаҳар кенгашларидан 18 нафар депутатларнинг турли сабабларга кўра депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Бугун мазкур бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Вилоят сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайлов барча участкаларда карантин қоидаларига қатиян амал қилинган ҳолда олиб бориляпти.
Бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари сайлови 1-Жомий, 30-Хонобод, 40-Пахтакор округларида ўтказилмоқда.