Фарғонада ҳамкор ташкилотлар томонидан 1904 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан dxa.gov.uz тизимида мониторинг қилиш йўли билан ўрганиш ўтказилганда 1 минг 904 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан dxa.gov.uz тизимида мониторинг қилиш йўли билан ўрганиш ўтказилганда 1 минг 904 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Шундан 122 нафар айбдор шахсларга нисбатан тегишли маъмурий, ҳамда 14 нафар шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Хусусан, Фарғона вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш соҳалари ўрганилганида 256 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Муҳандислик-коммуникация тармоғига уланиш соҳасида 25 та ҳолатда ҳамда ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёслашдан ўтказиш соҳасида 507 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Қурилиш соҳасида 157 та қонун бузилишида 9 нафар шахсларга нисбатан маъмурий жазо чораси кўрилди.
Фуқароларнинг руҳий ва наркология касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш соҳасида 389 та муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги очиқланди.
Аниқ мисолларга ўтамиз. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК Учкўприк тумани филиали рўйхатга олувчи мутахассиси томонидан фуқаро Ш.Неъматовнинг Учкўприк тумани Хасанқора қишлоғида жойлашган кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатига кадастр йиғма жилдининг йўқлигини важ қилиб, ассосиз рад этган. Ҳолбуки, фуқаро Ш.Неъматовнинг ушбу манзилдаги уй-жойига кадастр паспорти шакллантирилганлиги маълум бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя этилиши юзасидан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилиб, мониторинг давомида 546 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, 56 нафар айбдор шахсларга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
-Давлат хизмати кўрсатиш соҳасида ваколатли органларнинг рад этиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганда 3 та ҳолатда ваколатли органлар томонидан асоссиз рад этиш ҳолатлари аён бўлди,-дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Фарҳод Нугманов. -Масалан, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш соҳасида “Taraqqiyot omad eksport" масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг 25 июнида Олтиариқ туман Повулғон массиви ҳудудида қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш учун совутгич бино-иншоотини қуриш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган.
Буюртмачининг аризаси юзасидан сўровнома тайёрланиб, шу куни Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура-режалаштириш бюроси” юавлат унитар корхонасига буюртма юборилган. Корхонанинг масъул шахси томонидан АРТ ҳужжатларини АРТ (II қисм)нинг ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб, коммунал ташкилотларига муҳандислик-коммуникация ташкилотларга тегишли сўровнома юборилиб, улардан тегишли ижобий техник шартлар олганидан сўнг, масъул ижрочи “dxa.gov.uz” тизимида ижобий ҳал этилди, деб жавоб хати йўллаган, тизимга юкланган жавоб хатида эса рад жавоби берилган.
Бундай мисоллардан кўплаб келтиришимиз мумкин. Бу каби ҳолатларга албатта, қонуний баҳо берилди. Гап шундаки, афсуски, Давлат хизматлари марказлари билан интеграция қилинган ташкилот масъулларининг айримлари ҳали ҳамон бюрократик иллатлар ҳамда эскича ишлашдан тўлиқ қутилиб кета олишмаяпти.