Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 9 минг 600 та захира жой тайёрланмоқда
09:46 / 2020-07-21

Фарғона вилоятида эпидемиологик вазият назоратга олинган бўлиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриляпти.


Фарғона вилоятида эпидемиологик вазият назоратга олинган бўлиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриляпти. 

Вилоятда коронавирусга чалинганлар оз бўлсада бу хотиржамлик дегани эмас. Кўринмас ёв атрофда кезиб юрибди. Вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар карантинга олиниб, тиббий кузатувда бўлиб турибди. Кеча вилоятда 6 кишида касаллик аниқланди.

Айни дамда қўшимча 9 минг 600 та захира жой тайёрлашга киришилди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бешариқ, Олтиариқ, Фарғона туманларидаги «Она ва бола», «Боғишамол», «Зилол», «Чимён», «Темирйўлчи», «Нурафшон», «Қизилтепа», «Жаҳонгирмирзо» каби давлат ва хусусий сиҳатгоҳларда бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, уларнинг эгалари билан музокаралар олиб борилди. Карантин туфайли ҳозирда бу сиҳатгоҳлар дам олувчиларни қабул қилмаяпти. Лекин, бинони сақлаш, коммунал тўловлар, электр энергияси харажати, солиқлар, иш ҳақи тўланиши лозим. Даромад бўлмагач эса бу ўзига хос муаммони келтириб чиқаради.

– Биз вилоятимиз учун махсус дастур-режа ишлаб чиқдик, – дейди Шуҳрат Ғаниев. – Бу сиҳатгоҳларда тиббиёт талабларига мос, яъни бир кишилик ва албатта, санитария қулайликлари ичкарида бўлган хоналарни захирага олиш учун ўзаро шартнома тузяпмиз. Бунда ҳокимлик ҳар бир захира ўрни учун 3 миллион сўм сиҳатгоҳга тўлаб беради. Сиҳатгоҳ эса, агарда зарурат туғилса, коронавирусга қарши кураш вилоят штаби юборган беморларга шу хоналарни тақдим этади. Уларни даволаш ёки чегаралаш билан боғлиқ масалаларни соғлиқни сақлаш тизими ҳал этади. Шундай қилинса ҳам захира жой ҳозирланади, ҳам вақтинча ишламай турган сиҳатгоҳлар ишчи-хизматчилари ижтимоий ҳимояга олинган бўлади. Яъни ҳар бир жой учун ҳокимлик тўлайдиган маблағ ҳисобидан иш ҳақи олиб турадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, одамларимиз орасида саховатпеша, танти инсонлар кўп. Масалан, Олтиариқдаги «Жаҳонгирмирзо» хусусий сиҳатгоҳи муассислари ака-ука Ойбек ва Эркинжон Иброҳимовлар талаб даражасидаги 50 та хонани захирага бепул, ҳеч қандай тўловсиз ажратдилар.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев захирага тайёрланаётган ҳар бир муассасани шахсан ўзи тегишли мутахассислар билан бирга ўрганиб чиқмоқда.