Фарғонада 510 туп “кўкнори” парваришлаб келаётган фуқаро аниқланди
Тадбир жараёнида аниқланган ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Шодлик маҳалласи ҳудудида яшовчи М.Х. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 510 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Тадбир жараёнида аниқланган ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, Данғара туманида 14 май куни Оқтепа маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро Б.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган чоғида қилмиши фош бўлиб қолди. Томорқасида 1332 туп “кўкнори” ва 25 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Юқори Гулшан маҳалласи ҳудудида яшовчи Ў.Х.нинг томорқасида 2 туп “каннабис” ва 277 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Айни кунларда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.