Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 5 мингтага яқин тадбиркор фаолиятини қайта тиклади
10:32 / 2020-05-28

Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилгач, жойларда айрим тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.


Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилгач, жойларда айрим тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Хусусан, Фарғона вилоятида тадбиркорлик субъектларининг 5,5 мингдан ортиғи шунга мажбур бўлди.

Таъкидлаш жоиз, карантин даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз томонидан март-май ойларида қабул қилинган бир нечта фармон ва қарорлар бундай оғир вазиятда иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта йўлга қўйишда муҳим омил бўлди.

–Ўтган қисқа давр мобайнида вилоятда мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш, коронавирус пандемияси оқибатида юзага келаётган муаммолар ҳамда унинг оқибатида фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 4 минг 942 та корхона карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз фаолиятини тиклади, – дейди Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Мирзоҳид Ҳасанов.– Айни пайтда ушбу корхоналарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши тўлиқ назоратга олинган.

Албатта, тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта жонланаётганлиги ўз навбатида фуқароларнинг яна аввалгидек фаол турмуш тарзига қайтишларига ҳамда доимий иш билан таъминланишига, шунингдек, давлат бюджетига солиқ тушумларининг ўз вақтида тушишига хизмат қилади.