Фарғонада 491 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва барча соҳада шаффоф электрон тизимни амалиётга жорий қилишда аллақачон муҳим қадамлар ташланган.
Мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва барча соҳада шаффоф электрон тизимни амалиётга жорий қилишда аллақачон муҳим қадамлар ташланган.
Қонунчиликка кўра, электрон онлайн-аукционларнинг белгиланган тартиблари ва шартлари бузилган тақдирда, ваколатли ташкилотлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколати берилган.
Шу билан биргаликда “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши ҳамда ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва у бўйича хулосалар бериш фақат “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилиши қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, Фарғона вилоятида 2019 йил 1 октябрдан жорий йилнинг 10 август кунига қадар 491 та ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш ва хулоса бериш ҳамда техник шартларни ишлаб чиқишда белгиланган тартиб ва муддат бузилиш ҳолатлари сони ушбу йўналишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганида, 32 та ҳокимликда, 161 та "Ергеодезкадастр" туман (шаҳар) филиалларида, 32 та қурилиш бўлимлари, 28 та “Ўзбектелеком” боғланмаларида, 15 та давлат солиқ инспекциялари, 77 та электр тармоқлари корхонаси, 44 та газ таъминоти корхоналари, 43 та “Ўзсувтаъминот” АЖнинг ҳудудий корхоналари, 44 та маданий мерос бошқармаси, 14 та ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ва 1 таси фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан бошқарма томонидан 2 та тақдимнома киритилган ва ваколатли органларнинг 51 нафар масъул ва мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Қўлланилган маъмурий жарималарнинг 8 таси ҳокимлик, 3 таси солиқ идораси ходимлари зиммасига тўғри келади.