Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 20 та янги тез ёрдам машинасида маслаҳат марказлари фаолият кўрсатади
19:31 / 2020-07-19

Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига вирусологик ва юқумли касалликлар учун хизмат кўрсатувчи 20 дона “Damas” русумидаги махсус санитар автомашиналари топширилди.


Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига вирусологик ва юқумли касалликлар учун хизмат кўрсатувчи 20 дона “Damas” русумидаги махсус санитар автомашиналари топширилди.

Мамлакатимизда коронавирус касаллигини жиловлаш, ҳудудларда унга қарши таъсирчан чоралар кўришга муҳим эътибор қаратилмоқда. Айниқса, тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни қондириш, тез тиббий ёрдам автомашиналари ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Чунки аҳолидан бу борада кўплаб эътирозлар бўлмоқда.

photo_2020-07-19_19-29-30.jpg

-Вилоятимизда ҳозирда 284 та тез тиббий ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда, -дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. –Пандемия даврида тиббий хизматга бўлган талаб ва мурожаатлар кескин ошди. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни амалий ҳал этишга киришилди. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча шаҳар ва туманларга 20 дона махсус ихтисослашган тез ёрдам автомашиналари олиб берилди.

photo_2020-07-19_19-29-38.jpg

Бугунги кунда вилоятда коронавирусга қарши курашиш мақсадида маслаҳат гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, махсус тиббий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Улар вирусдан гумонланувчининг олдига зудлик билан етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда. Шу ерда инфекцияни биринчидан иккинчи одамга юқтириш эҳтимоли катта эди. Чунки бунда тез тиббий ёрдам автомашинасидан фойдаланарди. Эндиликда мазкур янги санитар автомашиналар шаҳар ва туманлардаги маслаҳат марказларига ажратилди. Улар фақат юқумли касалликка учраган беморларга хизмат кўрсатади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур автомашиналарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига топшириб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.