Фарғона вилояти “яшил” ҳудудда!
Бугун, 14 май куни Фарғона вилоятида даволанаётган сўнгги бир нафар бемор ҳам соғайиб, саломатлигини тиклаш учун реабилитацияга кузатилди.
Бугун, 14 май куни Фарғона вилоятида даволанаётган сўнгги бир нафар бемор ҳам соғайиб, саломатлигини тиклаш учун реабилитацияга кузатилди.
2020 йил 15 март куни Ўзбекистонга кириб келган коронавирусга қарши курашиш борасида кўрилган кескин чора-тадбирлар, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кўрсатилган барча тавсиялар, хитойлик мутахассисларнинг вилоят тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари, мазкур соҳа мутахассисларининг ўз касбига бўлган меҳр-муҳаббати ўзининг натижасини кўрсатди.
Фарғона вилоятида шу пайтга қадар 157 нафар бемор соғайиб, “Яшил” ҳудудга кирди.


