Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мактабда Мустақиллик дарсини бошлаб берди
09:44 / 2019-09-04

Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.


Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди. 

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

Жорий йилнинг 23 август куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳадаги долзарб вазифалар белгилаб олинди. Бугунги кунда таълим сифатини ошириш, тизимдаги муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалий ишларга қўл урилди. Фарғона вилоятидаги 920 та умумтаълим мактабларида 623 минг 636 нафар ўқувчиларга 45 минг 205 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқда.

photo5440837362411219814.jpg

photo5440837362411219816.jpg

2019 йилги Инвестиция дастури доирасида вилоятда 7 та янги мактаб бунёд этилди, 13 та мактабда капитал реконструкция ва 11 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари асосида 55 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Президентимиз таъкидлаганидек, келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугунги кунда жамиятимизда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. 

Вилоят ҳокими мактаб фаолияти билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.