Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ИИБ патрул-пост хизматида фойдаланиш учун скутерлар келтирилди
11:50 / 2020-03-23

Бугунги кунда Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жойлар жойлашган ҳудудларда мотопатруль йўналишлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жойлар жойлашган ҳудудларда мотопатруль йўналишлари ташкил этилмоқда. Фарғона вилоят ИИБ патрул-пост хизмати учун 6 та замонавий скутерлар олиб келинди.

Ҳозирда скутерлар синовдан ўтказилиб, улардан фойдаланиш, техник имкониятларини ўрганиш бўйича ходимлар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилиб, амалий кўникмалари шакллантирилмоқда.

Ёқилғи тежамкор, ихчам скутерлар хизмат автомобиллари ҳаракатланиши ноқулай бўлган жойларга тез етиб боришда ходимларга қулайлик яратади.

Тез орада ушбу техникалар Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги мотопатруль йўналишларида фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Албатта, янги техникаларнинг хизматга чиқарилиши мазкур ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга катта ҳисса қўшади.