Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти да яна 7 нафар юртдошимиз шифо топди
12:10 / 2020-04-28

Бугун, 28 апрель куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 7 нафар бемор шифо топди ва улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.


Бугун, 28 апрель куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 7 нафар бемор шифо топди ва улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Президент бошчилигидаги давлат идоралари, фидоий тиббиёт ходимлари саъй-ҳаракати ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосидаги муолажалар туфайли касалликка чалинган беморлар кундан кунга соғайиб, белгиланган тартибдаги карантин муддатидан сўнг оиласи бағрига қайтмоқда.

Маълумки, яқинда Фарғонага ташриф буюрган бир гуруҳ хитойлик тиббиёт мутахассислари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, беморларни даволаш усуллари юзасидан фарғоналик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашган эди. Фарғоналик шифокорлар дунё тиббиётининг илғор тажрибаларидан ҳам фойдаланмоқда.

Тузалганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Сирдарё вилоятидан, қолган 4 нафари Фарғона вилояти, жумладан 2 нафари Ёзёвон туманидан бўлган фуқаролардир.

Эслатиб ўтамиз, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу кунга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, бугун уларнинг сони 59 нафарга етди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати