English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида пайвандчилар тайёрлаш ва ўқитиш маркази очилди
12:10 / 2020-09-04

Маълумки, халқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлардан бири бу – пайвандчиликдир.


Мазкур марказ Фарғона шаҳрида меҳнат мигрантларини кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази қошида ташкил этилди.

Маълумки, халқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлардан бири бу – пайвандчиликдир.

Янги ташкил этилган пайвандчилар тайёрлаш ва ўқитиш маркази Россия Федерациясининг меҳнат мигрантларига ҳуқуқий кўмаклашиш халқаро ассоциацияси, Пайвандчилик назорати миллий агентлиги (Россия Федерацияси, НАКС) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган муҳим лойиҳалардан биридир.

Эндиликда пайвандчилик бўйича иш тажрибасига эга, бироқ малакасини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаролар ушбу марказда қисқа муддатли курсларда таҳсил олиб, малакасини тасдиқлаш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, иш тажрибасига эга бўлмаган ва пайвандчилик касбини ўрганиш истагида бўлган фуқаролар ҳам мазкур касб бўйича ўқитилади.

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясининг пайвандчилик назорати миллий агентлиги (НАКС) ва ушбу ташкилот ҳузуридаги Малакани баҳолаш маркази томонидан марказда ўқиган пайвандчиларнинг касбий малакаси баҳоланиб, синовдан муваффақиятли ўтганларга ПНМА (НАКС) намунасидаги сертификат берилади ва Россия Федерациясидаги йирик корхоналарга мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.

Янги марказ Фарғона шаҳрида меҳнат мигрантларини кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази томонидан замонавий пайвандлаш ускуналари ва бошқа зарур асбоб-анжомлар билан жиҳозланган.

photo_2020-09-04_11-56-35.jpg

photo_2020-09-04_11-56-36.jpg