Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида “Истеъмолчилар уйи” биносининг тантанали очилиши бўлиб ўтди
12:40 / 2020-10-04

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация томонидан “Истеъмолчилар уйи” ҳамда “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳаси ишлаб чиқилган.


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация томонидан “Истеъмолчилар уйи” ҳамда “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида ҳозиргача барча вилоятлар ҳудудларида – Олтиариқ, Қизилтепа, Риштон, Сариосиё, Узун, Боғдод, Фарғона, Косон, Олот, Деҳқонобод ва Марғилонда 11 та барча қулайликларга эга, кўркам ва шинам мажмуалар бунёд этилди. Йил охирига қадар яна 9 та ана шундай маънавият ва маърифат масканлари ишга туширилади. Уларда юзга яқин ёш ўғил-қизларнинг иш билан таъминланишига эришилди.

3 октябрь куни Фарғона шаҳрида ҳам замонавий услубда қурилган, ўзига хос инновацион ечимга эга ва 5 мингдан ортиқ китобга эга “Истеъмолчилар уйи” биносининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Кутубхона фондидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган ижтимоий-сиёсий газета-журналлар ўрин олган.

Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлаш мақсадида Федерация ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 16 турдаги юридик адабиётлар туркуми ҳам тақдим этилади. Илк бора 100 минг донадан иборат электрон китоблар базасини ҳам шакллантирилиб, қайсики ўқувчи пандемия шароитида уйидан туриб, китобларни буюртма қилиши ва электрон форматда арзон нархда масофадан туриб харид қилиши мумкин.

Шу билан бирга, кутубхонада замонавий “Book cafe” ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси ҳам ўрнатилган.

Қолаверса, мажмуадан беш муҳим ташаббус доирасида хотин-қизлар учун бепул чеварликка ўргатиш маркази, мактабни тугатиб, бироқ ишсиз юрган ёш йигитлар учун эса ҳунармандчилик бўлими ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, ҳозирда ёш фарзандларимиз катта қизиқиш билдираётган миллий чолғу асбобларини ясаш ва ўргатиш бўлимини ҳам иш бошлаяпти.

Улар шаҳардаги барча мактабларнинг мусиқа фани ўқитувчилари билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, ушбу дарсни амалиёт шаклида ҳафтанинг муайян соатида бу ерда ўтишлари мумкин бўлади. Бу орқали бир томондан мазкур фандан ўз билимларини мустаҳкамлашса, бошқа томондан миллий чолғу созларни ясаш сирларини ўз кўзлари билан кўриб меҳрлари янада жўш уриши табиий.

Бундан ташқари, “Истеъмолчилар уйи” биносида эса, фуқароларнинг истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда уларнинг ариза ва мурожаатлари ҳам қабул қилинади.

Бир сўз билан айтганда, бу каби масканлар ёш ўғил-қизларимизнинг ҳам маънавий тафаккурини бойитиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, яширин салоҳияти ва истеъдодини кашф этиш учун беқиёс имкониятлар бешиги бўлиб хизмат қилади.

photo_2020-10-04_16-14-11.jpg

photo_2020-10-04_16-14-12.jpg