Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона кўкка қараб бўй чўзмоқда
15:55 / 2020-10-29

Фарғона шаҳридаги Мустақиллик шаҳарчасида янги турар-жой мажмуаси барпо этилаётир.


Фарғона шаҳридаги Мустақиллик шаҳарчасида янги турар-жой мажмуаси барпо этилаётир. 

Самарқанддаги “Юнивер Про Стайл” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага биноан бу ерда 21 та, шу жумладан битта 30 қаватли уй ҳамда қатор ижтимоий инфраструктура объектлари – 2 та болалар боғчаси, мактаб, маҳалла фуқаролар йиғини, “Маҳалла” маркази биноси ҳамда 500 ўринли беш қаватли автотураргоҳ бунёд этилади.

Бугунга келиб бош пудратчи ташкилот - “Қилич бунёд” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари иккита 16 қаватли бинони қуриб битказди. Турар-жой бинолари Туркия технологияси асосида, қуйма темирбетон ва газобетондан қурилди. Бу уларнинг хавфсиз ҳамда зилзилага чидамлилигини таъминлайди. 

Шуни таъкидлаш лозимки, мажмуа қурилишида маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланилмоқда. Хонадонларнинг иссиқ бўлиши учун ички деворлар ва фасадлар махсус материаллар билан қопланаётир. Ҳар бир уйда аҳоли ва юк ташиш учун мўлжалланган иккитадан лифт, ҳар бир қаватда гидрантлар бўлади, ёнғин хавфи туғилган тақдирда одамларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган темир зинапоялар барпо этилади.

photo_2020-10-29_15-56-43.jpg

photo_2020-10-29_15-56-47.jpg

photo_2020-10-29_15-56-48.jpg

photo_2020-10-29_15-56-52.jpg