“Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари "Газель" автомашинаси билан таъминланди
Бундан ташқари, фаолиятига кўра ишлаб чиқаришдаги эҳтиёжни инобатга олган ҳолда жамиятнинг бир қанча бўлим, хизматлари ҳам ушбу автомашиналар билан таъминланган.
«Фарғона ҲEТК» АЖ раҳбарияти томонидан туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхоналари ҳар бир бўлим ва хизматида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, улар учун қулай меҳнат шароитларини яратишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
Бугун Фурқат ҳамда Қува туман электр таъминоти корхоналарига хизматда фойдаланиш учун «Газель» русумли енгил юк машинаси топширилди. Яъни эндиликда «Фарғона ҳудудий электр таъминоти корхонаси» АЖда барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари тўлиқ «Газель» русумли енгил юк машина билан таъминланди.
Бундан ташқари, фаолиятига кўра ишлаб чиқаришдаги эҳтиёжни инобатга олган ҳолда жамиятнинг бир қанча бўлим, хизматлари ҳам ушбу автомашиналар билан таъминланган.
Эндиликда жойларда юзага келган электр таъминотидаги аварияли ҳолатларда тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, қолаверса ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш борасидаги қатор вазифаларни бажариш имконияти янада кенгайди.
«Фарғона ҲEТК» АЖ
Матбуот хизмати