Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фақат паспорт билан кредит олиш имкони мавжуд
17:04 / 2020-11-20

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида АТ “Алоқабанк” фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

АТ “Алоқабанк” аҳолига кўпроқ хизмат турларини жорий қилиш мақсадида йил бошида 11 та контакт маркази ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу марказлар сони 77 тани ташкил этмоқда. Мазкур марказлар 39 туманда жойлашган. Ушбу марказлар орқали 16 турдаги хизмат турлари жорий этилган.  

Банкда  янги “зумрад” иловаси ишга тушди. У бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, автотўлов, интернет, боғча, мактаб, кредит тўловлари, коммунал тўловлар пластик карточкангиздан автоматик ечиб олиниб, пластик карточкада тўловлар тарихи сақланиб қолади. Бундан ташқари, пластик карточканинг қолдиғига йиллик 17 фоиз  устама ҳақи тўлаб берилади. Бу мобиль иловадан осон фойдаланиш мумкин. Пластик карточкани очишда банк мижози бўлиш талаб қилинмайди.

Омонатлар бўйича йил бошидан 340 миллиард сўмдан ортиқ аҳоли омонати жалб қилинган бўлса, унинг 60 миллиардга яқини бевосита мобиль илова орқали  йўлга қўйилган.

Матбуот анжуманида мутасаддилар  банк томонидан жорий этилган қатор янгиликлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, энди кредит расмийлаштириш мақсадида "Иш ҳақи тўғрисида маълумотнома" олиш учун ишхонада бош ҳисобчига мурожаат қилиш, турли хил бошқа ҳужжатлар йиғиш, раҳбарнинг имзосини кутиш шарт эмас. АТ "Алоқабанк"да фақат паспорт билан кредит олиш имконияти мавжуд.

Бошқа маълумотлар сизнинг розилигингиз асосида тегишли давлат органлари ва маълумотлар базаларидан олинади. Қарз олувчи ҳамда биргаликда қарз олувчилар ва жисмоний шахс бўлган кафил шахсларнинг маълумотлари ҳам уларнинг розилиги билан тегишли давлат органлари ва маълумотлар базаларидан олинади.

Матбуот анжуманида мутахассислар жисмоний шахсларга истеъмол, микроқарз, онлайн микроқарз, автокредит, уй-жой учун кредитлар ажратиш тўғрисида тўлиқ маълумотлар беришди.

– Банк томонидан ажратилган кредитларнинг 20 фоизи уй-жой кредитлари ҳиссасига тўғри келади, – дейди  АТ “Алоқабанк” Кредитлаш ва банкнинг инвестицион фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Акмал Холмуродов. - Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 йил муддатга, 20 фоиз бошланғич тўлов белгиланган ҳолда, йиллик устама ҳаққи 18 фоиз  шарти билан ипотека кредитлари берилаяпти. Бундан ташқари, бошланғич бадалнинг 10 фоизини субсидия тартибида Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиёти мавжуд.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА