French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФАОнинг чигирткаларга қарши лойиҳаси ишга туширилди
12:19 / 2020-12-02

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАОнинг «Чигирткаларга қарши курашни такомиллаштириш тўғрисида (II босқич)» лойиҳаси расман ишга туширилди.

 Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон манфаати учун молиялаштирилган. Унинг учун олинган жами маблағ 7,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Лойиҳа бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши 6 нафар бенефициар мамлакат, JICA вакиллари ва ФАО мутахассислари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди. Амалга ошириладиган асосий тадбирлар ҳақида умумий маълумот берилди, биринчи йил учун бюджет ва иш режаси ҳамда чигирткалар келтирган зарарни камайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилган ушбу лойиҳа давомида барча бенефициар мамлакатлар ўртасида семинарлар, қўшма тадқиқотлар ва бюллетенлар чоп этиш орқали мунтазам ахборот ва тажриба алмашиш йўлга қўйилади.  

Шунингдек, чигирткаларга қарши кураш учун масъул маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш орқали мамлакатларнинг миллий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.  

Бундан ташқари, зараркунандаларга қарши курашни такомиллаштириш учун энг сўнгги ускуналар етказиб берилади, бу эса чигирткалар тарқалишини олдиндан тахмин қилиш ва улар келтирадиган зарарни камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, камроқ токсик пеститсидлар ва зараркунандаларга қарши биологик препаратлардан фойдаланган ҳолда чигиртка босишига қарши чора-тадбирларнинг такомиллаштирилган механизми жорий этилади.

Лойиҳа чигирткалар келтираётган зарарларни камайтириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Марказий Осиё ва Афғонистон аҳолисининг фаровонлигини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.