English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолликнинг муносиб рағбати
21:25 / 2019-09-30

Фарғонада ўзини ўзи бошқариш органларига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган 36 фаол, ташаббускор фуқаро ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.


Фарғонада ўзини ўзи бошқариш органларига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган 36 фаол, ташаббускор фуқаро ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.

Маҳалла азал-азалдан миллий қадрият, эзгу амал, меҳр оқибат, тотувлик, ҳамжиҳатлик қўрғони сифатида эътироф этиб келинади. Кейинги йилларда бу ижтимоий тузилманинг ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, ваколат кўламини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борадаги ишлар салмоғини янги босқичга олиб чиқди. “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ҳам мазкур тузилмада меҳнат қилаётган фидойи кишиларни қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш имконини бермоқда.

– Камтарона меҳнатимизни юксак баҳолаб, ушбу мукофотга муносиб кўришганидан хурсандман, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Данғара тумани кенгаши диний-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Улуғой Тошпўлатова. – Айниқса, устоз ва мураббийлар байрами арафасида бундай нуфузли рағбатга эга бўлиш алоҳида масъулият юклайди. Туманимиздаги 49 маҳалла фуқаролар йиғинида оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, унга қарши муросасиз кураш олиб бориш ишларига алоҳида эътибор бериб келаяпмиз. Бу ишларда кўпни кўрган нуронийлар, диний билим ва кўникмаларга эга бўлган фаоллар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашга алоҳида эътибор қаратиб келаётганимиз ютуқлар омили бўлмоқда.

Фидойи, маҳалла-кўй, эл-юрт ташвишида тунларни тонгга улаб ишлаётган юртдошларимиз кўп ва уларнинг ҳар бири мана шундай эътибор, эъзозга лойиқ.

– Миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган маҳалла институти жамиятимиз ривожида устувор аҳамият касб этаётир, – дейди Учкўприк туманидаги “Юлғунзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳиржон Обилжонов. – Кўксимда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тақиларкан, бениҳоят руҳландим, юксак ғурур ва ифтихор туйғусини ҳис қилдим. Кўпнинг кучи, маслаҳати билан ҳамжиҳатликда иш олиб бораётганимиз, ривожланиш, тараққиёт сари ундамоқда. Албатта олдимизда турган вазифалар кўлами кенг. Бугунги эътибор янги ташаббус, ғоя ва мақсадлар сари даъват этди. Маҳалламизда жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор бериб келаяпмиз. Натижада ишсизлик, оилавий ажрим, жиноятчилик билан боғлиқ бўлган салбий жиҳатлар барҳам топиб бормоқда. Замонавий уй-жойлар, янги автомашиналар карвони фаровонлик, тўкинлик, шукроналик белгиси. Ушбу мукофот юксак ишонч рамзи сифатида келгуси фаолиятимизни янада ривожлантиришга туртки беради.

15.JPG

7.JPG