Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаоллар тақдирланди
15:55 / 2023-05-12

Жиззахда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг вилоятдаги равнақи йўлида фаолият юритаётган бир гуруҳ энг фаол раҳбар ва мутахассислар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари А.Савурбаев, Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий шўбаси бошлиғи Ғ.Қурбонов ва бошқалар сўзга чиқиб, вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси энг жадал суратлар билан ривожланаётган соҳа эканлигини, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши дунё иқтисодиётининг ўсишига бевосита ижобий таъсир ўтказишини ҳамда кейинги йилларда вилоятида ҳам мазкур соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлашди.  

Вилоятнинг аҳоли гавжум ҳудудларида юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имкониятларини яратиш мақсадида 8 минг 421 километрдан ортиқ алоқа кабеллари ётқизилиб, 145 минг 64 та кенг полосали интернет порти ўрнатилди. Интернетга уланиш тезлиги ва сифатини яхшилаш мақсадида телекоммуникация транспорт тармоғи ўтказувчанлиги вилоят марказига қадар 600 гегабайт соатга ва туманлар марказларига қадар 60 гегабайт соатга оширилди.  

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган “Рақамли технологиялар” ўқув-марказларида 17 мингдан ортиқ ёшлар компьютер саводхонлиги, дастурлаш ва робототехника йўналишларида ўқитилиб, вилоят марказида IТ-Park Жиззах филиали ташкил этилди. Вилоятдаги 23 та дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона эса IТ-Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилган. Жиззах шаҳрида иккита масофавий хизматлар экспорти марказлари ташкил этилиб, 2022 йилда 295 минг АҚШ доллари миқдорида IТ-хизматлар экспорти амалга оширилмоқда.  

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда бевосита жонбозлик кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимининг 2023 йил 6 майдаги фармойишига асосан вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг равнақи йўлида жонбозлик кўрсатаётган, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги компания ва жамиятлар, корхона ва ташкилотларнинг вилоят филиалларида хизмат қилатаётган бир гуруҳ мутахассислар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.  

А.ҚАЮМОВ, ЎзА