Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди
19:27 / 2019-10-02

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт маҳаллалари фаолларини “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт маҳаллалари фаолларини “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шаҳримиз маҳаллаларида ҳудуднинг тинчлиги ва саришталиги, оилалар ва маҳалладошларнинг аҳиллиги, ёш авлоднинг баркамол бўлиб улғайишига ҳисса қўшаётган фидойилар кўп. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига мувофиқ, ана шундай жонкуяр, фаол ва ташаббускор инсонларни “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлаш белгиланган.

Шунга мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2019 йил 23 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, Тошкент шаҳри бўйича маҳалла тизимида самарали фаолият юритиб келаётган 17 нафар фаол “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланишга муносиб, деб топилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу мукофотни топширар экан, пойтахтимиз маҳаллаларида бундай фидойилар кўплиги ва улар жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби кенг кўламли вазифалар ижросини сидқидилдан бажариб келаётганлигини таъкидлади.

– Бундай фахрли мукофотга муносиб бўлиш маҳалла фаолига катта масъулият юклайди, – деди пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Янгиобод“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзурахон Валиева. – Ажримларнинг олдини олиш, ёшлар тарбиясида доим ҳушёр ва огоҳ бўлиш, хотин-қизлар масаласига эътибор қаратиш борасидаги ишларни кучайтириш бизнинг бурчимиздир.

Тадбирда шаҳримиз маҳаллаларининг келгусидаги режалари ҳам белгиланди.