Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда муаммолар мавжуд
19:27 / 2019-08-24

Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 300 мингдан ортиқ нотурар жой кўчмас мулк объектидан 48 мингтага яқини фаолият олиб бормайди.


Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 300 мингдан ортиқ нотурар жой кўчмас мулк объектидан 48 мингтага яқини фаолият олиб бормайди.

Бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар ягона маълумотлар базасидан тадбиркорларнинг, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг, жамоатчиликнинг онлайн тарзда эркин фойдаланиш имконияти яратилмаган.

Шу каби масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишга доир қонун ҳужжатлари ижроси ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М.Жумагалдиев маъруза қилди.

Сўнгги йилларда фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш турган объектларнинг ишлаб чиқаришини тиклаш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Инвестицияларни киритиш орқали янги, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, бу борадаги муаммолар жойларда ҳалигача учрамоқда. Жумладан, янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил қилиш, импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари бўш турган бино, самарасиз фойдаланилаётган ерлардан жой олишда турли тўсиқларга учрамоқда.

“E-IJRO AUKSION” электрон савдоларини ўтказишда адолатсизликка йўл қўйиш ҳолатларининг ҳам мавжудлиги тадбиркорлар ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу каби муаммолар, ҳудудлар иқтисодий-ижтимоий ривожланишида тўсқинлик қилмоқда.

Мажлисда шу каби ҳолатларни инобатга олиб, тизимда шаффофликни таъминлаш, бу борада мутасадди раҳбарларнинг жамоатчилик олдидаги масъулиятини ошириш, ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.