Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолиятимни янада ривожлантираман
19:14 / 2023-04-30

Мамлакатда тинчлик-фаровонлик ҳукмрон бўлса, тўйлар байрамларга уланаверади. Кулол ёки бошқа ҳунарманд қўлидан чиққан маҳсулот ҳам фақат яхшиликка хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳаси билан яқиндан танишиб чиқдим. Ундаги 53-моддада келтирилган фикрлар айниқса менга ғайрат бағишлади. Бу моддада ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши, интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши ва асосийси, давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилиши баён қилинган.  

Референдумда овоз бераётганимдан мамнунман. Бу сиёсий жараёнда қатнашганимдан фахрланаман. Юртимизда биз каби ҳунармандлар учун қулай шарт-шароит яратиб берилмоқда. Бунга жавобан янги лойиҳалар устида иш олиб бораверамиз.  

Шокиржон Аҳмаджонов,  

Фарғона вилояти Риштон туманидаги "Мингбоши керамик" оилавий корхонаси раҳбари, "Шуҳрат" медали соҳиби