French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолиятимиз янада самарали бўлади
19:00 / 2022-08-23

Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотдаги нутқини бевосита залнинг ўзида ўтириб тинглар эканман, ўз мустақиллигининг навбатдаги қутлуғ санасига ҳозирлик кўраётган шу гўзал ва бетакрор юртда туғилиб ўсганим, ўзим меҳр қўйган касб билан машғул эканлигим учун Яратганга шукроналар айтдим.

Мен бир нарсага қайта қайта амин бўляпман, давлат раҳбарининг оддий бир тадбиркорга мислсиз ғамхўрлиги-ю, чексиз эътибори дунёдаги бошқа бирор бир мамлакатда бўлмаса керак. Президентимиз нутқида тилга олиб ўтилган йўналишларнинг қай бири билан танишманг, инсон қадри улуғланаётган жамиятимизда тадбиркорларга доимий ғамхўрлик қилинаётганлигига амин бўласиз. Конгресс марказидаги тадбир давомида корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш зарурлиги таъкидлангани бежиз эмас.

Ушбу масалани ўз ичига олган биринчи йўналишдаги мақсад –вазифалар ижроси келгусида ўз амалий натижасини беришига ишончимиз комил. Шунингдек, Президент нутқидаги бошқа йўналишлар, хусусан, тадбиркорларимиз фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда бизнес учун алоҳида ёндашувларни жорий этиш, тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, соҳа ходимлари фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалалари билан боғлиқ барча йўналишларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топган.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан унга келиб тушаётган мурожаатлар хусусида сўз юритар экан, солиқ текширувлари билан боғлиқ жарималарнинг тури кўплиги ва оғирлиги масаласида ҳам тўхталиб ўтди. Бу борадаги аниқ мисолларни келтириб ўтди. Энг муҳими келгусида савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади. Тадбиркорларимизнинг билим ва малакасини ошириш доимий эътиборда бўлгани боис туман, шаҳарлардаги соҳа ходимларини бирлаштириб уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш савдо саноат палатаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилади. Туман ва шаҳарларда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларининг ташкил этилиши ҳам бошловчи тадбиркорлар учун айни муддаодир.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимизнинг халқаро конгресс марказида мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, янги таклиф ва режалар биз, бухоролик тадбиркор аёлларни ҳам ўз йўналишимизда янги ютуқ ҳамда марраларни қўлга киритишга, халқимиз манфаатлари йўлида чинакамига ғайрат, шижоат, фидоийлик билан меҳнат қилишга даъват этмоқда.

Маҳтоб Адилова,

“Banoaz Tekstile” МЧЖ раҳбари

ЎзА