French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолият таҳлилий ўрганилди
19:11 / 2025-07-08

Республика Шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали раҳбари бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Ғиждувон тумани “Шошилинч қабул” бўлимидаги фаолиятни ўрганди. Ушбу бўлимда “Emergency department” тамойили асосида ишлар ташкил қилинган бўлиб, қизил, сариқ, яшил ҳудудларга бўлинган.

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни бажарилиши билан яқиндан танишди. 

– “Шошилинч қабул” бўлимида штатлар таъминоти 100 фоизни ташкил қилади, – дейди филиал директори М.Ражабов. – Ҳозирда бўлим дори-дармон ва тиббий техника ҳамда тиббий буюмлар билан 80 фоизга таъминланган. Бўлимда интернет тармоқлари мавжуд. “Димед” фаолияти тўлиқ йўлга қўйилмаган. “Телемедицина” ташкил қилинган. Бу борада аниқланган айрим камчиликларни бартараф қилиш чоралари белгиланди.

Шу билан бир қаторда бўлимда даволанаётган беморларнинг касаллик тарихи, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ҳолати кўриб чиқилди. Топилган камчиликлар юзасидан мутахассисларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

“Шошилинч қабул” бўлимида амалга оширилаётган операциялар, шундан юқори технологик операцияларни бажариш ҳолати, оператив активликка оид кўрсатгичлар ҳам таҳлил қилинди. Операцияларнинг “Олтин соат” тамойили асосида бажарилиши кўриб чиқилганда, айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. 

Тиббий хизмат кўрсатишни йўналишлари борасида олиб борилаётган ишлар, туман “Шошилинч қабул” бўлими билан Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориши, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ даволашни амалга ошириш борасида тегишли режалар тузилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.