Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ёшлар тақдирланди
19:17 / 2020-11-07

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ҳам “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни жорий этиш бўйича махсус штаб фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи, сенатор Абатбай Данияров секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мазкур штаб фаолияти билан танишди.

Ҳудуддаги ёшлар ва аёллар муаммоларини ўрганиш мақсадида хонадонларда тўлдирилган сўровномаларни электрон тарзда шакллантиришда штаб аъзоларининг меҳнати беқиёс эканлиги қайд этилди. Бу ерда фаолият олиб бораётган ёшларга яратилган шарт-шароитлар бўйича фикр-мулоҳазалар бўлди. Штабда меҳнат қилаётган фаол ёшларга телефон совға қилинди.

Бундан сўнг туман сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзин банд қилиш ҳисобига меҳнат фаолиятини тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Тадбир доирасида Беруний тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Халмуратов томонидан «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи иккита эҳтиёжманд оилага тикув машинаси, битта оилага микротўлқинли печь совға қилинди.