Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ёшлар соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ёрдам беради
17:06 / 2021-04-05

Андижон шаҳридаги «Баркамол авлод» стадионида “Биз спортни севамиз” деб номланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган оммавий спорт тадбирида уюшмаган ёшлар вакиллари, спортда муайян ютуқларга эришган йигит-қизлар ҳамда спорт мураббийлари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда, хусусан, Андижонда спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

– Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ижроси доирасида ўтган йили уюшмаган ёшлар ўртасида Андижонда вилояти ҳокими кубоги учун спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар ўтказилган эди. Унда қарийб 104 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этган, – дейди вилоят ҳокимлиги котибият мудири Элёрбек Холмирзаев. – Тадбир мусобақаларда ғолиб бўлган 250 нафарга яқин ёшларни жалб этган ҳолда жойларда спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган.  

Тадбирда қатнашган ғолиб ёшлар бундан буён ўзлари яшаётган маҳаллаларда тенгдошларини спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга яқиндан ёрдам беради. Тадбир доирасида югуриш мусобақаси, оммавий гимнастика машғулотлари ўтказилганлиги ёшларга янада кўтаринки кайфият ва шижоат бағишлади.  

[gallery-1901]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА