Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ёшлар етакчилари тақдирланди
15:24 / 2024-12-23

Ёшлар ижод саройида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида олий таълим муассасаларидаги Бошланғич ташкилотлар вакиллари иштирокида “Ёшлар етакчилари форуми” бўлиб ўтди.

Маълумки, мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида Бошланғич ташкилотлар ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар етакчилари ва йўналиш координаторлари фаолият олиб боради. Олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар томонидан турли танловлар, тадбирлар ва учрашувлар ҳамда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади.  

Олий таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари фаолияти сарҳисоб қилинди. Амалга оширилган ишлар таҳлили ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди.  

Форум аввалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан талаба-ёшлар йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича махсус ролик намойиш этилди. Ҳамкор ташкилот раҳбарлари ва экспертлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Форумнинг иккинчи қисми иштирокчилар учун муҳим ва қизиқарли мавзулардаги семинар-тренинглар билан давом этди. Хусусан, “Замонавий лидер психологияси” ва “Замонавий бошқарув усуллари” мавзуларида эксперт-мутахассислар томонидан интерактив ўқув-тренинглар ўтказилди.  

Шундан сўнг, эстрадамиз ёрқин юлдузлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.  

Форум якунида йил давомида фаол ва намунали фаолият олиб борган ёшлар етакчилари тақдирланди.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА