Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ва ташаббускор Ёшлар етакчилари тақдирланди
15:35 / 2026-01-12

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида фаол ва ташаббускор ёшлар етакчиларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари иштирокида ўтган тадбирда сўзга чиққан Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбари Акмалжон Тангирқулов мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил ижросини таъминлашда маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, улар бугунги кунда юртимиз ёшларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда чинакам кўмакчига айланиб бораётганини қайд этди.

Айни кунда вилоятдаги 879 та маҳалла фуқаролар йиғинларида иш олиб бораётган етакчилар ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, ташаббус, хоҳиш ва истакларини юзага чиқариш, айниқса, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш каби қатор йўналишларда  салмоқли ишларни амалга оширмоқда.  

Тадбирда ёшлар етакчиларининг ана шу йўналишлардаги самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди. 

Унда 2025 йилда ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги, намунали фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар етакчилари Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари