Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ва иқтидорли талабалар тақдирланди
09:01 / 2024-01-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат университетида 2023 йилда энг яхши натижаларга эришган, фаол ва иқтидорли ёшларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўнгги йилларда ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараси алоҳида таъкидланди. Қувонарли жиҳати, университет талабалари ҳам  фан олимпиадалари, турли танлов ва спорт мусобақаларда фаол иштирок этиб, муносиб ютуқларни қўлга киритмоқдалар.  

[gallery-15450]

Айниқса, 2023-2024 ўқув йилида НамДУнинг 20 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа давлат стипендиялари совриндорлари сафидан ўрин олди.

Тантанали тақдирлаш маросимида номдор стипендиялар совриндорларига сертификатлар топширилди. Шунингдек, «Йил талабаси-2023» республика кўрик-танловининг университет босқичи ғолиблари бўлган йигит-қизлар ҳам муносиб тақдирланди. Талабаларга диплом, сертификат ва пул мукофотлари топширилди.

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар талабаларга янада юқори кайфият бағишлади. Талабалар бундай эътибор ва рағбат уларни янада кучлироқ билим олишга, янада юксак марраларни забт этишга ундашини мамнуният билан таъкидладилар.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА