Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол тадбиркорлик орқали тараққиётга эришиш мумкин
15:04 / 2020-01-23

Хусусан, тадбиркорлик, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида эътиборга молик ишлар бажарилди.


2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўналишларида улкан ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, тадбиркорлик, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида эътиборга молик ишлар бажарилди.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмаси томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касбга қайта ўқитиш сингари йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилди, кўплаб семинар ва тадбирлар ўтказилди. Уларда 1 минг 200 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди. Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, 65 нафар хотин-қиз 1 миллиард 131 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Натижада 200 нафарга яқин опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг бу йилги Мурожаатномасида ҳам мамлакатимиз тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлигини янада мустаҳкамлашга, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, умуман, опа-сингилларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда, оилада муносиб ўрин топишини таъминлашга хизмат қиладиган масалаларга алоҳида эътибор қаратилишини, янги-янги ғоялар илгари сурилишини жуда-жуда истар эдим.

Наргиза МИРЗАЛИМОВА,
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон
аёллар ассоциацияси Андижон вилояти
ҳудудий бўлими ижрочи директори