Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ўқувчилар ва фидойи устозлар эътироф этилди
17:17 / 2023-05-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, ўқувчиларни унутилмас кун билан қутлади. Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб, эшиттирди. 

[gallery-12061]

Вилоят раҳбари битирувчиларга келгусида ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассислари бўлиб, жамиятда ўз ўрнига эга, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар сифатида камол топишини тилаб, ишонч билдирди. 

Турли спорт мусобақалари, билимлар беллашуви, халқаро танловларда ғолиб бўлган ҳамда фаол ва иқтидорли ўқувчилар, фидойи устозлар муносиб тақдирланди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА