“Фаол ҳаётга қадам”: катта ёшдагиларга қаратилган ижтимоий хизматларда муҳим янгилик (+видео)
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, эҳтиёжманд қатламларни қамраб олиш ҳамда улар учун сифатли хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар давом этмоқда. Шу мақсадда “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартиблари такомиллаштирилди ҳамда янги имкониятлар яратилди.
Хусусан, Ҳукуматнинг жорий йил 2026 йил 29 январдаги тегишли қарорига кўра, эндиликда хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи Деменция, Альцгеймер ёки Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси Жасурбек Лазизжонов мазкур ҳужжатнинг моҳияти хусусида тўхталиб ўтди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KFHZ9EkKfuY" title="“Faol hayotga qadam”: katta yoshdagilarga qaratilgan ijtimoiy xizmatlarda muhim yangilik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева, ЎзА