Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаол ҳаётга қадам” дастури натижа бермоқда
12:20 / 2026-02-10

Қарор ва ижро

Мамлакатимизда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Президентимизнинг 2025 йил 8 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтармоқда.

Эътибор ва ғамхўрлик самарасини Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мария Ким ҳаётида ҳам кўриш мумкин. 

Корейс миллатига мансуб, ёлғиз яшовчи кекса аёл ҳозирги кунда Тошкент вилоят ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Оҳангарон шаҳридаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг доимий фойдаланувчисидир. Унга ижтимоий ассистент томонидан ваучер асосида уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.

Мазкур фуқаро учун ҳафтасига беш кун давомида кунига икки соатдан ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда. Натижада уч йилдан ортиқ вақт давомида тўшакка михланиб қолган М.Ким соғлиғини аста-секин тиклаб, мустақил ҳаракатлана бошлади.

– Менга кўрсатилаётган хизматлардан жуда мамнунман. Саломатлигим кундан кунга яхшиланмоқда. Уч йилдан ортиқ вақт давомида тўшакда ётиб қолгандим, ҳозир эса юра бошладим. Ўзбек халқининг меҳр-оқибатини юксак қадрлайман, – дейди Ким Мария.

Умуман, бу каби хайрли ишлар туфайли ҳудудлардаги кўплаб инсонлар ҳаёти яхшиланяпти. Айниқса, "Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасидаги ижтимоий хизматлардан барча мамнун. 

Абдилазиз Мусаев, ЎзА