English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаол ҳаётга қадам” дастури инсонларга кўмак бермоқда
12:40 / 2025-08-09

Бухоро вилояти Когон шаҳри Зиёкор маҳалласида яшовчи ўқитувчи Дилафрўз Ибрагимова бир неча ой аввал олган оғир жароҳат туфайли хасталик билан курашиб келмоқда. Унинг аҳволи маҳалла ижтимоий ходими томонидан ўрганилиб, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари билан қамраб олинди.

Бугунги кунда малакали тиббиёт мутахассислари томонидан уйига қатнов асосида реабилитация хизматлари кўрсатилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Дилафрўз Ибрагимованинг соғлиғида ижобий ўзгаришлар сезилмоқда. Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли у аста-секин ҳаракатлана бошлади, ҳаётга бўлган ишончи ортмоқда.

 Ушбу хизматлар инсон саломатлигини тиклаш билан бир қаторда, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш, руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш ва ёлғизликни ҳис этмаслигига кўмаклашиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.