Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаол ҳаётга қадам” дастури амалда
12:40 / 2025-08-26

Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Денов” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Рухсора Толибова уч фарзандни тарбиялаб келмоқда. Рухсора опанинг катта ўғли Санжар Раупов соғлигида ўзгаришлар сезила бошлагач, аста-секин оёқ-қўлларида ҳолсизлик пайдо бўлиб, мустақил ҳаракат қила олмай қолди. Бу нафақат руҳий зарба, балки оиланинг моддий аҳволига ҳам катта таъсир кўрсатди.

Орадан кўп ўтмай, учинчи фарзанди Сарвар Рауповда ҳам худди шундай хасталик белгилари аниқланиб, она чуқур изтиробга тушди. Шу вазиятда маҳалла ижтимоий ходими оиланинг аҳволини ўрганиб, зарур ёрдам чораларини кўришга киришди.

Аввало, Санжарнинг оғир аҳволи инобатга олиниб, унга 1-гуруҳ ногиронлик белгиланди ҳамда тегишли нафақа тайинланди. Шунингдек,  “Камбағалликдан фаровонлик сари” ҳамда “Фаол ҳаётга қадам” дастурлари доирасида Санжарга уй шароитида тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати бириктирилди. Бу хизмат орқали Санжар билан бир қаторда укаси Сарварга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғлигида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди.

 “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан оилага моддий ёрдам ҳамда ўқув қуроллари етказиб берилди. Сарвар ҳам тиббий кўрикдан сўнг 2-гуруҳ ногиронлиги бўйича давлат ҳимоясига олинди.

 Кўрсатилган эътибор ва кўмак Рухсора опанинг ҳаётга бўлган ишончини тиклашга, оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилмоқда. Бу эса, ижтимоий ҳимоя тизими ва ҳамжиҳатликнинг инсон ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини яққол намоён этади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.