Республика қон қуйиш марказида Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, вазирлик мутасаддилари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар ҳамда донорлар иштирок этди.
Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда беморларни хавфсиз қон компонентлари билан таъминлаш ҳамда қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар «Қон препаратлари» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимида сифатли қон ва унинг таркибий қисмларини йиғиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор услублар амалиётга татбиқ этиляпти.
Беғараз донорлик акциялари ўтказилиб, оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолишга эришилмоқда. Тадбирда мазкур акцияларда фаол иштирок этиб келаётган 5 нафар фаол донорга соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони топширилди.
М.Қосимова, ЎзА