Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол аёллар учун ўқув-амалий семинар
14:25 / 2025-01-22

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги ўқув қўмита фаолиятини ривожлантириш, тизимни тўғри ва самарали йўлга қўйиш,  жойларда хотин-қизларга оид  муаммоларни ечиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тайинланган масъул ходимларнинг кўникма ва малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.  

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбаева, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова,  Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.  

[gallery-21374]

Ўқув давомида иштирокчиларга маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини танлаш, саралаш ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI)тизими, Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди.  

Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари лавозимига очиқ танловлар ўтказиш амалиёти таҳлили юзасидан тақдимотлар қилинди. Иштирокчилар учун зарурий билим ва кўникмалар берилди.  

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдимизда турган вазифалар мазмун-моҳияти халқчил тилда етказилди. Амалий машғулотларда эса соҳада учраётган муаммолар турли кейслар асосида, таҳлиллар билан тушунтириб  берилди.  

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (суратлар),  

ЎзА