Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФАО ва Европа Иттифоқи лойиҳаси Ўзбекистоннинг хавфсиз қишлоқ хўжалигига ўтишига хизмат қилмоқда
09:18 / 2026-02-17

Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида зараркунандалар ва пестицидларни барқарор бошқариш бўйича тренинг ташкил этилди.

Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг “Яшил ўсиш” стратегияси ҳамда 2025 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётга қаратилган устувор йўналишларига бевосита ҳисса қўшади. Шунингдек, Стокгольм, Роттердам, Базель ва Минамата конвенциялари доирасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Семинар мамлакатнинг хавфсиз ва барқарор қишлоқ хўжалиги тизимларига ўтишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Тренинг давомида 30 нафар миллий эксперт интеграциялашган зараркунандаларга қарши кураш, ўта хавфли пестицидларга қарамликни камайтириш ва маҳаллий даражада хавфлар бўйича ахборот алмашувини кучайтириш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлди.

– Барқарор қишлоқ хўжалиги бугун фермерлар нима қилаётганига, уларни йўналтираётган маслаҳатчилар қанчалик яхши тайёрланганига ҳам боғлиқ, – деди ФАОнинг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси ва лойиҳа етакчи техник ходими Таниа Сантиванез. – Ушбу тренинг илмий асосланган ва фермерларга қулай амалиётларни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тарқатиш имконига беради.

Ўқув дастури катталар таълими тамойилларини амалий, дала шароитларига мос машғулотлар билан уйғунлаштириб, қатор йўналишларни қамраб олади.

– Таълим орқали биз инсон салоҳиятига сармоя киритмоқдамиз, бу эса қишлоқ хўжалигида барқарор ўзгаришларнинг асоси ҳисобланади, – деди ФАО нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров. – Европа Иттифоқи билан мустаҳкам ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг барқарор қишлоқ хўжалиги бўйича миллий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Бир сўз билан айтганда, ФАО ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги мамлакатимизда атроф-муҳит билан уйғунликда ривожланадиган, янада барқарор қишлоқ хўжалиги секторини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА