ФАО: дунё бўйича 222 миллион киши озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекмоқда
Шу билан бирга, уларнинг бешдан бир қисми очликдан вафот этиши мумкин. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) шундай маълумотни тарқатди, деб ёзмоқда ТАСС.
ФАО тарқатган хабарга кўра, озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ энг оғир вазият Афғонистон, Сомали, Эфиопия, Яман ва Жанубий Суданда кузатилмоқда. ФАО раҳбари Цюй Дунъюйнинг таъкидлашича, вазиятни тўғрилаш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўпроқ маблағ ажратиш ва агро озиқ-овқат маҳсулотлари тизимини яратиш лозим.
Аввалроқ ФАО дунё бўйича озиқ-овқат инқирози иқлим ўзгариши, коронавирус пандемияси, Украинадаги вазият ҳамда турли ҳудудий можаролар натижасида янада чуқурлашмоқда.