Фанлар академиясига экспедиция автомобиллари совға қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан ўтказилган учрашувида Фанлар академияси Ботаника ва Зоология институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кенг кўламли дала тадқиқотларини олиб бориш, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг давлат кадастрини юритиш ва мониторингини олиб бориш учун имконият яратиш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтганлар.

Шу муносабат билан Республиканинг турли табиий-иқлим шароитларида тадқиқот ишларини ташкил этиш учун ЎзР ФА Ботаника, Зоология институтлари ҳамда Ботаника боғига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 3 та ихтисослаштирилган экспедиция автомобиллари совға қилинди.
Жорий йил 25 ноябрь куни ЎзР ФА Тошкент Ботаника боғида ушбу автомашиналарни тантанали топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.