Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан ва саноат интеграцияси кенгаши ташкил этилади
10:07 / 2026-01-06

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Фанлар академиясида 2030 йилга қадар белгиланган устувор йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар йўлга қўйилади.

2030 йилга қадар Фанлар академияси ва унинг тизим ташкилотларида: 

янги илмий ишланмалар сони ва тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга; 

илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини 60 фоизгача; 

нуфузли халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар сонини 4 бараварга; 

академиклар ва профессорларнинг таълим жараёнидаги иштирокини 5 бараварга; 

халқаро ҳамкорликда амалга оширилган илмий тадқиқотлар сонини 3 бараварга оширилади. 

Хорижий мамлакатларда фаолият кўрсатаётган илмий диаспора Ўзбекистон илм-фанига реинтеграция қилинади. 

Фанлар академиясининг илмий муассасалари рақобат тамойили асосида молиялаштириш тизимига ўтади. Ёшларнинг академик фанларда иштирокини кучайтириш учун уларни рағбатлантириш тизими яратилади. 

Илм-фан ва саноат тармоқлари ўртасидаги ўзаро интеграцияни кучайтириш, Фанлар академиясининг янги ишланмаларини тижоратлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фан ва саноат интеграцияси кенгаши ташкил этилади. 

Интеграция кенгаши: 

а) иқтисодиёт тармоқларига масъул вазирлик, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, илмий муассасалар вакилларидан иборат бўлади ҳамда унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади; 

б) тегишли тармоқ корхона ва ташкилотларининг яқин ва ўрта ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар рўйхатини шакллантиради, муҳокама қилади ва тасдиқлайди; 

в) иқтисодиёт тармоқларида илмий ечим талаб этадиган муаммолар рўйхатини шакллантиради, уни илмий муассасалар ўртасида тақсимлайди ҳамда уларни молиялаштиришнинг манбаларини кўрсатган ҳолда давлат томонидан кафолатланадиган буюртмани белгилайди;

г) ижобий баҳоланган лойиҳаларни илмий муассасалар илмий-техник дастурларига киритади ҳамда уларнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан шакллантириладиган амалий ва инновацион грантлар танлови дастурларида устувор мавзу сифатида белгиланишини таъминлайди; 

д) илмий муассасаларда мавжуд янги ишланмаларнинг тақдимотини кўриб чиқилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, уларни реал иқтисодиёт тармоқларида жорий этишнинг аниқ чора-тадбирлар дастурини белгилайди.

ЎзА