Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан олимпиадаси ғолибларига пул мукофоти берилди
12:30 / 2021-12-02

Андижон туманидаги 43-умумтаълим мактабида республика фанлар олимпиадасининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Бешта – физика, математика, кимё, биология ва информатика фанларидан ўтказилган мазкур олимпиаданинг вилоят босқичи ғолиблари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов ғолибларни муборакбод этиб, мамлакатимизда ўқувчи ёшларнинг пухта билим олиши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган ўқувчилар юқори натижаларга эришаётганлигини таъкидлади. Жумладан, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида жорий йилда фан олимпиадалари ғолиби бўлган ўқувчилар учун пул мукофоти таъсис этилгани, бу ёш авлодга мотивация беришига алоҳида тўхталди.

[gallery-4903
Фан олимпиадаси вилоят босқичи ғолиби бўлган ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди.
– Математика фани бўйича тенгдошларим орасида 1-ўринни эгалладим, – дейди Избоскан туманидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Оятулло Низомов. – Энди олимпиаданинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА