Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фалсафий асарлар кўргазмаси
11:17 / 2023-09-12

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Эрик Кулмановнинг “Илҳом париси” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин картиналари намойиш этилди.    

Мазкур бадиий асарларни кузатаркансиз, рассомнинг илк асарлари орасида манзаралар катта ўринни эгаллайди. Албатта, бунда ижодкор туғилган жойининг таъсири кўриниб турибди.    

Кўргазмада қайд этилганидек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган мусаввирни болалигиданоқ тоғларнинг улуғвор табиати ўраб олган. Ёши улғайгани сари рассомни фалсафа ҳам қизиқтиришини англаб етди.    

Вақт ўтиши билан рассом атрофимиздаги дунёни билишдан бошлаб, инсон қалбининг табиатини ўрганишга аста-секин  ўта бошлайди. Натижада рассом  туркум асарлар яратишга қўл уради. Жумладан, "Ерда жаннат изловчилар", "101 маҳбус" ва "Ўзини излаётган саёҳатчи" сериялари бутунлай инсон қалбининг турли хил ҳолатлари тасвирларини излашга бағишланган.  

Эрик Кулмановнинг ушбу “Илҳом париси” номли шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги рассомчилик устахонасида стажёр-тадқиқотчи сифатида “Рассомлик бўйича олий курс”ни тамомлагани ҳақидаги ҳисобот кўргазмасидир.    

Шунингдек, рассомнинг устахонага киришдан олдинги асарлари ҳам тақдим этилмоқда. Намойиш этилаётган асарларнинг кўпчилиги рассомнинг ривожланиш ва шаклланиш йўли ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.     

Кўргазма жорий йилнинг 21 сентябригача давом этади.    

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА